Бугун, 6 феврал куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилшоджон Турсунмуродович Жалилов туман ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Дилшоджон Жалилов бугунгача "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритиб келган.
1980 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона политехника институти, Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.
Кеча Давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ёзёвон туман ҳокими Йўлчибой Боййигитов йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод қилинганди.