АсосийJamiyat

Сирдарёда вояга етмаган мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

'Сирдарёда вояга етмаган мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

Сардоба туманида мактаб ўқувчисининг ўз жонига қасд қилганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан мазкур хабар тасдиқланган.

Унга кўра, 2005 йилда туғилган 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.З. (ўғил бола) жорий йилнинг 5 февраль куни, тахминан соат 21:00ларда яшаш хонадонида, арқон билан ўзининг бўйин соҳасидан осиб ўз жонига қасд қилинганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Сардоба туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар