АсосийJinoyat

Сирдарёда ўйинқароқ “ички ишлар ходими” 8 суткага қамалди (видео)

'Сирдарёда ўйинқароқ “ички ишлар ходими” 8 суткага қамалди (видео)'ning rasmi

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ички ишлар ходими кийимини кийиб рақс тушган йигит ва уни видеотасвирга олган вояга етмаган бола қўлга олинди. Бу ҳақда “Zamon.uz” хабар берди.

Мирзаобод туманининг “Боғистон” маҳалласида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасида ишчи бўлиб ишлаб келган 1995 йилда туғилган Ҳасан Дўстов ички ишлар ходимларининг хизмат кийимини кийиб жамоат жойида юриш-туриш ва одоб ахлоқ қоидасини бузган холда таниши, вояга етмаган Диёрбек билан ножўя хатти-ҳаракатларни тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган.

Ушбу фуқароларнинг шахси аниқланиб ҳолат юзасидан Ҳасан Дўстовга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 209-1-моддаси (хизмат кийимини рухсациз белгиланмаган тартибда кийиш) билан айблов эълон қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод тумани судида ўтган очиқ суд мажлисида айбланувчиларнинг нинг хатти-ҳаракатига қонуний баҳо берилди. Суд ҳукмига кўра Ҳасан Дўстов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, ушбу кодекснинг 34-моддасига асосан унга 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Унинг шериги Диёрбекнинг иши Мирзаобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясида кўриб чиқиладиган бўлди.

Бошқа янгиликлар