АсосийJinoyat

Сирдарёда ўз боласини 10 минг 200 долларга пуллашга уринган онага суд ҳукми ўқилди

'Сирдарёда ўз боласини 10 минг 200 долларга пуллашга уринган онага суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

2020 йилнинг 5 май куни Боёвут тумани, "Лайлаккўл" маҳалласида яшовчи фуқаро Э.Ш чақалоғини фуқаро Р.Гга 10,200 АҚШ долларига сотаётган вақтида Сирдарё вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ҳамда Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. 

"Sirdaryo Xabarlari"нинг маълум қилишича, ўз жигарбандини пуллашга уринган онани жиноят ишлари бўйича Боёвут тумани суди Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахс олди-сотдиси — одам савдоси) билан айбдор деб топди ва унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар