АсосийJamiyat

Булоқбоши туман қурилиш бўлими мутахассиси фирибгарлик устида ушланди

'Булоқбоши туман қурилиш бўлими мутахассиси фирибгарлик устида ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Булоқбоши туман қурилиш бўлими мутахассиси З.У. фуқаро Т.С.га савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш учун ажратилган 8 сотих ер майдонининг 6 сотихини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали турар жой тоифасига ўзгартириб бериш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.  

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан З.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар