АсосийJinoyat

Наманганда инспекторга пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди

'Наманганда инспекторга пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди'ning rasmi

2021 йилнинг 7 март куни, Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ 4-сафарбарлик гуруҳи инспектори шу йил 6 март куни соат 20:30 ларда, Косонсой туманида хизмат олиб бораётганида, Косонсой туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш ва тўпланган ҳужжатларни маъмурий судга тақдим этмаслик эвазига 100 АҚШ доллари ва 500.000 сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Хабарда айтилишича, айбланувчи бошқарувидаги ВАЗ-2101 русумли автомашинасини тўхтатилган вақтида у спиртли ичимлик истеъмол қилиб, автомашина бошқарганлигини аниқланган. 

Инспектори вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган ва 7 март куни соат 17:30 ларда, Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари ва вилоят ИИБ ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, туман ИИБ ЙҲХБ жарима майдони олдида фуқаро ЙҲХБ инспекторига 100 АҚШ доллари ва 400.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар