АсосийJamiyat

Наманганда ҳаракатланиб кетаётган "Nexia" ёниб кетди (видео)

'Наманганда ҳаракатланиб кетаётган "Nexia" ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 13 март куни соат 18:30ларда, Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, И.Каримов кўчасида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ф.И. бошқарувидаги "Нексия-2" русумли автомобилда қисқа туташув юзага келиб ёнғинга айланган. Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни йўл четига тўхтатган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилнинг салон қисми ёнғиндан зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда. 

"Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз",–дейилади ЙҲХББ хабарида.

Бошқа янгиликлар