АсосийJamiyat

Тошкентда ўқувчилар, ходимлар ва талабаларда вирус аниқлангани айтилди

'Тошкентда ўқувчилар, ходимлар  ва талабаларда вирус аниқлангани айтилди'ning rasmi

Аввалроқ Тошкент шаҳри ҳудудида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда амалдаги карантин талаблари ва санитар-гигена тартиб қоидаларига аҳоли томонидан тўлиқ риоя этилишини назоратга олиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаеванинг қайд этишича, пойтахтда ўқувчилар, талабалар ва ташкилотлар ходимлари орасида касалликлар аниқланмоқда. Шу сабаб жойлардаги назорат тадбирлари қайта жорий этилди.

«Текширувлар натижаси шуни кўрсатдики, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайган. Айниқса, мактаб ўқувчилари орасида, талабалар орасида, ташкилот-муассасалар ходимлари орасида кўпайгани кузатилди. Бу эса аҳоли томонидан, ташкилот ва муассасалар томонидан карантин чораларига амал қилинмаётганини кўрсатади. Яъни ўлчов воситаларидан фойдаланмаслик, касал бўлишига қарамасдан иш ва ўқишга бориб, бошқаларни хавфга қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Аҳоли ўртасида касаллик тарқалиши олдини олиш мақсадида қатор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар ўтказилиши бошлади.

Шу кунларда Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармаси, Санитария-эпидемиология хизмати ходимларидан иборат гуруҳлар тузилиб, бозорларда, умумий овқатланиш муассасаларида, ташкилот ва муассасаларда карантин талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат олиб бориши яна йўлга қўйилди», — деди бошқарма бошлиғи Малика Қудратхўжаева.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар