Германиядаги Грайфсвалд университети олимлари AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси у билан эмланган баъзи одамлар организмида ҳимоя механизмини ишга тушириши ва бунинг натижасида тромблар ҳосил бўла бошлашини маълум қилишди.
Олимларнинг таъкиддлашича, эмланганларда бундай тромблар ҳосил бўлишига вакцинани ишлаб чиқишдаги хатолик, организмнинг вакцинага индивидуал реакцияси ёки касалликларга мойиллиги сабаб бўлиши мумкин. Олиб борилган тадқиқот даволашнинг махсус курсини ишлаб чиқиш имконини беради. Олимларнинг айтишича, тромбоздан дори воситасини эҳтиёт чораси сифатида олдиндан киритиш мумкин эмас, даволашни эса тромблар ҳосил бўлгандан кейин бошлаш лозим.