АсосийJamiyat

Сирдарёда 18 ёшли йигит қариндоши томонидан 10 марта пичоқлаб ўлдирилди

'Сирдарёда 18 ёшли йигит қариндоши томонидан 10 марта пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Гулистон туманида 18 март куни Х.М. холаваччаси И.М.нинг уйига бориб, унинг танасига 10 марта пичоқ уриб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи Х.М. соат 14:40 да ўзганинг пул маблағини қўлга киритиш мақсадида холаваччаси Навбаҳор маҳалласида яшовчи фуқаро И.М.нинг уйига борган ва пичоқ билан баданига ўн маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Маълум бўлишича, 18 ёшли йигит отасиз ўсган ҳамда онасининг ёлғиз фарзанди бўлган. Ҳозирда Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар