Президент Шавкат Мирзиёев 18—19 март кунлари Тошкент вилоятига қилган ташрифи чоғида Чирчиқ шаҳридаги «Ифтихор» маҳалласида яшовчи Азиза Алиқулованинг 7 ёшли ўғли Ҳусанжон Адҳамов ва қизи Фотима Адҳамова билан суҳбатлашиб, биргаликда эсдалик учун суратга тушган эди. ЎзАнинг хабар беришича, Наврўз байрами муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ушбу оила хонадонида меҳмон бўлган.

Вилоят ҳокими Президент номидан оилага мебель, Ҳусанжонга эса Президент Шавкат Мирзиёев дастхати туширилган биргаликдаги фотопортретини тақдим этган. Шунингдек, болаларга компьютер жамланмаси ва спорт анжомлари ҳам совға қилинган.

"Бундан ташқари, ‘Ифтихор’ маҳалласида яшовчи ёшларга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди", — дейилади хабарда.






