АсосийJamiyat

Марҳамат туманида йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини кетма-кет иккита "Нексия" уриб юборди

'Марҳамат туманида йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини кетма-кет иккита  "Нексия" уриб юборди'ning rasmi

Жорий йилнинг 24 январь куни соат 17:30 ларда, Андижон вилояти, Марҳамат тумани ҳудудидан ўтган 4Р-140 автомобиль йўлининг 27-километрида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.Ш "Нексия" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, 1995 йилда туғилган Ж.А.ни уриб юборган. Велосипедчи йиқилгандан сўнг, ушбу йўналишда келаётган ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. "Нексия" русумли автомобилда йиқилган велосипедчини босиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, туман Жиноят ишлари бўйича Судига юборилиш чоралари кўрилмоқда. 

"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз",–дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборотида. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар