АсосийJinoyat

Aндижонда cаноат ҳудудидан ер олиб бериш учун 50 минг AҚШ доллар сўраган шахс қўлга тушди

'Aндижонда cаноат ҳудудидан ер олиб бериш учун 50 минг AҚШ доллар сўраган шахс қўлга тушди'ning rasmi

50 000 АҚШ доллари эвазига Андижон шаҳар шимолий саноат ҳудудидан ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Н. фуқаро Ж.ни Андижон шаҳар саноат ҳудудида жойлашган ўзига тегишли кўчмас мулк объектига туташ бўлган ер майдонидан қўшимча ер участкаси ажратиб беришни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 50 000 АҚШ доллари эвазига тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ишонтириб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар