Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси “Урганчавтошохбекат” МЧЖ таркибидаги 100 фоиз давлат улушини сотувга қўйди.
Биноларнинг эгаллаган умумий майдони 682,42 квадрат метрни ташкил этади. Унинг устав капитали миқдори эса 2 млрд 97 млн 904 900 сўм.
Сотув шартларига кўра, тендерда ғолиб чиққан шахс 20 йил давомида автошоҳбекат ва йўловчи ташиш фаолиятини таъминлаб бериши керак.
Маълумот учун, автовокзал биноси Хоразм вилояти Урганч шаҳри Ёшлик кўчасида жойлашган.