Сурхондарёда 16 ёшли қизнинг зўрлангани юзасидан прокуратура баёнот берди

ЖАМИЯТ 10.04.2021, 14:22
Теглар: Сурхондарё, Прокуратура
Сурхондарёда 16 ёшли қизнинг зўрлангани юзасидан прокуратура баёнот берди

Аввалроқ, Термизда ўқувчи зўрлангани, ҳолат бўйича ИИБ 14 ойдан бери чора кўрмаёгани ҳақида хабар берган эдик. Сурхондарё вилояти прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Унга кўра, Термиз шаҳар прокурори томонидан ушбу жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор жорий йилнинг 5 апрель куни бекор қилинган ва қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш учун Термиз шаҳар ИИБ Тергов гуруҳига юборилган.   

Ҳолат бўйича судга оид қайта комиссион тиббиёт экспертизаси тайинланган бўлиб, тўпланган ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббиёт экспертиза илмий-амалий марказига юборилган.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Б.Э. исмли шахс 2020 йилнинг январь ойида 16 ёшли вояга етмаган (мактаб ўқувчиси) қизнинг ожизлигидан фойдаланиб номусига теккан.

Қайд этилишича, ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан қарийб 14 ойдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан қонуний чоралар кўрилмай келинмоқда.

Маълум қилинишича, жабрланувчи қизнинг ота-онаси адолатни қарор топтириш, жиноятни амалга оширган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб бир йилдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБга ва бошқа маъмурий идораларга қилган барча мурожаатлари эътиборсиз қодирилган. Айниқса, Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан мазкур воқеа бўйича сифатсиз текширишлар ўтказилганлиги, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорлар қабул қилганлиги ҳамда жиноятни амалга оширган шахснинг дўстлари Термиз шаҳар ИИО ФМБда фаолият юритиши, шу сабабли иш бости-бости қилиб келинаётгани ота-онанинг сўнгги чора сифатида Сенатга мурожаат қилишига сабаб бўлган. 

Шарҳлар

"Эртага нима бўлади, билмайман. Булар тинч қўйишармикин..." Сурхондарёлик мактаб директори яна қамаб қўйилгани айтилгач, вазир ўзи алоқага чиқди (видео)

04.08.2023, 11:17

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.Унда директор аёл...
Сурхондарёлик 10 ёшли қиз Испанияда халқаро танловда олтин медални қўлга киритди

27.07.2023, 10:12

10 ёшли сурхондарёлик ўқувчи Испанияда бўлиб ўтган халқаро танловда барчани ҳайратга солиб, олтин медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.  Маълум қилинишича, жорий...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Сурхондарёдаги газ "заправка"ларга чекловлар жорий этилди

12.12.2022, 10:11

Сурхондарё виялотидаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1