Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Бекобод филиали, “P.A.” ва “U.X.” МЧЖ мансабдор шахслари “Ёшлар-келажагимиз” дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.