АсосийJinoyat

Жиззахлик фуқаро катта пулга чув тушди. Фирибгар 1 млн евро кредит олиб бермоқчи эди

'Жиззахлик фуқаро катта пулга чув тушди. Фирибгар  1 млн евро кредит олиб бермоқчи эди'ning rasmi

Жиззах вилоятида фуқаронинг 98 млн сўм ва 27 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.Қ ва бошқалар фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ангрен шаҳрида қурилиш ишларини бажариш учун тегишли ҳужжатларни олиб бериш ҳамда бетон қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун банк муассасасидан 1 млн евро кредит маблағи чиқариб бериши эвазига унинг 98 млн сўм ва 27 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар