АсосийJinoyat

Фарғонада тўрт нафар ўсмир бир дона телефон аппаратини талон-торож қилишди

'Фарғонада тўрт нафар ўсмир бир дона телефон аппаратини талон-торож қилишди'ning rasmi

2021 йилнинг 10 май куни соат 19:00 ларда номаълум шахслар  Олтиариқ тумани Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Яшил хиёбон” боғида 19 ёшли Б.Илёсбекка куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг “Samsung” русумли телефон аппаратини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 19 ёшли Р.Музаффар, Р.Аслиддин, И.Шукуржон ва 17 ёшли М.Хусниддинлар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар