АсосийJamiyat

Сирдарёда эркак холаси ва унинг ўғлини ваҳшийларча ўлдириб, жасадларини ёқиб юборди

'Сирдарёда эркак холаси ва унинг ўғлини ваҳшийларча ўлдириб, жасадларини ёқиб юборди'ning rasmi

Cирдарёда 30 ёшли эркак ўз уйида яшаб келаётган икки нафар қариндошини қасддан ўлдириб, жасадларини ёқиб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. 

Маълум бўлишича, мазкур даҳшатли қотилликка алоқадор ҳодиса Боёвут тумани ҳудудида содир бўлганлиги айтилмоқда.

Тасдиқланмаган хабарга кўра, катта эҳтимол билан Боёвут тумани "Т.Латипов" СИУ ҳудудида ("Сармич" маҳалласи бўлиши мумкин) 30 ёшлардаги холасининг уйида яшовчи эркак (исми бизга маълум) бугун 1-июнь куни эрта саҳар билан (аниқ вақти бизга маълум эмас) холасининг ўғли 30 ёшлардаги бўласи ва 60 ёшлардаги холасини ваҳшийларча ўлдирган (сўйиб ташлаган ёки чопиб ташлаган) ва жасадларни молхонага олиб бориб, ёқиб юборган. 

Мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролардан бирининг маълум қилишича, (қотилликда гумонланаётган фуқаро уйланган ва ажрашганлиги айтилмоқда) қотилликда гумонланаётган фуқарога унинг қурбони бўлган холаси ўзи яшаб турган уйидан жой берган (қотилликда гумонланаётган фуқаро етимликда ўсган бўлиши мумкин).

"Эрта тонг билан "пожарный" ходимлари келиб, молхонадаги (қотиллик содир бўлган ҳовлидаги) ёнғинни ўчиришди. Кейин бошқалари (бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар) келишиб, ҳовлини ўраб олишди. Шунинг учун молхона ва ҳовлидаги ёнғин суратларини олишни имкони бўлмади", — дейди маҳалла фуқароларидан бири.

Маълумот ўрнида, мазкур қотиллик билан боғлиқ хабарлар юзасидан ҳали расмий маълумот берилмади.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда...

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар