Туркия Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашаётганлигини инобатга олиб ўрнатилган бир қанча чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Ўзбекистон Республикасига келиш учун авиақатновга рўйхатдан ўтишдан олдин сўнги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаби сақланиб қолади.
Коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани сабаб қуйидагилар қайта тикланади:
1. Истанбул шаҳридан Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида авиақатновлар 2021 йил 3 июндан бошлаб босқичма босқич тикланади;
2. Туркияга туристик сайёхлар учун мўлжалланган чартер авиақатновлар жорий йилнинг 5 июнидан бошлаб босқичма босқич тикланади;
3. Тошкент-Истанбул йўналишидаги авиақатновлар талаб ва вазиятдан келиб чиқиб жорий йилнинг 10 июндан бошлаб босқичма босқич тикланади;
4. Сўнги 14 кун давомида Туркияда бўлган ва ушбу мамлакат орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни уй ёки меҳмонхонада карантинда бўлишлари тартиби бекор қилинди.