АсосийJamiyat

Давлат хизматлари агентлиги томонидан рақамлаштирилган архив ҳужжатлари ҳақида маълумот берилди

'Давлат хизматлари агентлиги томонидан рақамлаштирилган архив ҳужжатлари ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

2017 йилда тадбиркорларга 120 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, бугун жисмоний ва юридик шахсларнниг давлат хизматлари кўрсатиш бўйича 30 млн.дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинган. Бу ҳақда "Даракчи.уз" мухбири хабар бермоқда.  

Давлат хизматлари соҳасига оид 120 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиб, 80 га яқин хизматлар қайта кўриб чиқилди. Бу фуқаролар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 181 дан 86 га, хизмат кўрсатилиши учун талаб этиладиган муддатни эса 2 баробарга— жами 500 кунлик муддат 271 кунга қисқаришига имкон берган.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда  давлат раҳбарининг тегишли Фармони билан давлат ҳокимияти органлари томонидан аҳолидан 18 турдаги маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилингани айтилмоқда.

Шунингдук, бугунги кунда никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, туғилиш ва ўлим тўғрисидаги ФҲДЁ архивларида сақланаётган қоғоз шаклидаги 60 млн. архив маълумотлаир тўлиқ рақамлаштирилган. 

Агентлик мутассаддиларининг сўзларигав кўра, Давлат хизмати учун тўлов қилишдаги муаммоларни бартараф этиш учун марказларда pay.davxizmat.uz электрон тўлов тизими орқали нақд пул қабул қилиш механизми жорий этилган.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда ҳар бир туман, шаҳарда биттадан, жами 207 та Давлат хизматлари марказлари фаолият юритмоқда.

Бошқа янгиликлар