Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Я.Н. ва М.С.лар 9 нафар фуқарога банк муассасасида ишловчи танишлари орқали имтиёзли кредит олиб бериш эвазига фуқаро О. орқали жами 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Т. фуқаро Д.га ўзини гўёки тижорат банки филиали ходими деб таништириб, унга банк филиалидан 240 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига кредит миқдорининг 10 фоизи яъни 24 млн сўм талаб қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.