АсосийJamiyat

"Ишга кириш учун битта вакант ўринга ўртача 20-22 нафар номзод тўғри келмоқда" — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

'"Ишга кириш учун битта вакант ўринга ўртача 20-22 нафар номзод тўғри келмоқда" — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги'ning rasmi

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида қайд этилди.  

Маълум бўлишича, бугунги кунга қадар республиканинг 60 та вазирлик ва идоралари ҳамда 206 та туман (шаҳар) ҳокимликларидаги мавжуд 7 094 та вакант лавозим учун танлов эълон қилиниб, 112 мингдан ортиқ номзодлар иштирок этган.  

Битта вакант ўринга ўртача 20-22 нафар номзод тўғри келмоқда.  

Энг кўп вакант лавозимлар учун танловлар Давлат солиқ қўмитаси (1 211 та), Молия вазирлиги (1 053 та), Халқ таълими вазирлиги (962 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (703 та) тизимида ташкил этилган.

Бугунги кунга қадар ишга қабул қилинганлардан 734 нафари (38%) — 30 ёшгача бўлган кадрлар, 298 нафари (15%) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинганларни ташкил этади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар