Бу ҳақда Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб ISRAland хабар бермоқда.
Таъкидланишича, вакцинасининг 2 та дозаси билан тўлиқ эмланганларда «дельта» штаммидан ҳимояланиш 64 фоизни ташкил қилган.
Бу маълумотларни «BioNTech» компанияси ҳам тасдиқлаган. Унинг хабарига кўра, вакцинанинг 2 дозаси олингандан кейин олти ой ўтиб «дельта» штаммига қарши самарадорлик сусайган.
Айни пайтда, компания ўз вакцинасининг 3-дозасини ишлаб чиқариш бўйича ишламоқда. Мазкур доза коронавируснинг «дельта» штаммига қарши самарали бўлишини таъкидлашмоқда.
Исроил дунёда биринчилардан бўлиб ўз аҳолисининг катта қисмини коронавирусга қарши эмлашга улгурган эди. 18 июль кунида аҳолининг 66 фоизи вакцинанинг биринчи компонентини, 60,4 фоизи эса иккала компонентини ҳам олишга улгурган. Шунингдек, Исроилда аҳоли асосан Pfizer ва AstraZeneca билан эмлангани айтилмоқда.