АсосийDunyo

Туркияда кучли ёмғир ёғиши оқибатида кўчалар сувга тўлди

'Туркияда кучли ёмғир ёғиши оқибатида кўчалар сувга тўлди'ning rasmi

Туркия шимоли-шарқидаги Ризе ва Артвин вилоятларида жала ёғиши туфайли сув тошқинлари бошланди, деб хабар бермоқда Республика Фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб РИА НОВОСТИ . 

"Бугун ўта кучли ёмғирлар натижасида Артвин вилоятининг Арҳави туманида сув тошқини содир бўлди. Арҳави дарёси ўз қирғоқларига тошди, туман маркази ва қишлоқ йўллари сув остида қолди. Шунга ўхшаш вазият Ризе вилояти Фйндйклй туманида ҳам содир бўлди " дея қайд этган вазирлик.

 

Ҳозирда ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу у ерларни бориб ўрганган. Унга кўра, ҳозир қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ, икки киши жароҳатланган.

Бошқа янгиликлар