Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ўтказган тадбири давомида, Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси вирусолог шифокори, Р.Ғ. “COVID-19” текширувига фуқаролардан таҳлил учун намуна олмасдан, “ACER” русумли компьютер техникасидан фойдаланиб, ПЦР намуналари учун электрон базага сохта тиббий маълумотларни киритганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, у эвазига кимёвий ишлов берилган 300 минг сўм миқдоридаги пулларни икки нафар фуқаролардан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
"Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Р.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда"-дейилган хабарда.