АсосийJamiyat

"Тошкентда бирга бир гаплашадиган ГАИ"сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди

'"Тошкентда бирга бир гаплашадиган ГАИ"сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Тошкентда бирга бир гаплашадиган ГАИ" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан изоҳ берилди.

Маълум бўлишича,  22 июль куни соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз ва Т.Шевченко кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ ходимлари О.Назиров ва Ф.Атаевлар томонидан "Ласетти" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган

Текширув давомида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисининг амал қилиш муддати ўтганлиги ва ўз муддатида тўланмаган жарималари мавжудлиги аниқланган. ЙПХ ходими томонидан қоидабузарлик бўйича баённома тузилган. 

Ҳайдовчи ўз муддатида тўланмаган жарималарни шу жойнинг ўзида онлайн тарзда бартараф қилган. Шундан сўнг, ҳайдовчи транспорт воситаси техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон йўқолиб қолганлигини айтиб ЙПХ ходимига эътирозлар билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.",дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар