АсосийJamiyat
2838

Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади

'Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади'ning rasmi

29 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташрифи чоғида «Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонасида «COVID-19» га қарши вакцина ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

Учрашувдан хабар қилинишича, Ўзбекистонга яна 17,9 млн доза вакцина етиб келиши кутилмоқда:

Moderna — 3 млн доза;

Pfizer/BioN Tech — 1,2 млн доза;

ZF-UZ-VAC-2001 — 12 млн доза

Спутник V — 1,7 млн доза.

Маълумотга кўра, 2021 йилда харид қилинган барча вакциналарга 44 млн 761,5 минг АҚШ доллари сарфланган. Улардан Ўзбек-Хитой вакцинасига $ 39 млн 100 минг, Спутник V вакцинасига $3 млн 681,5 минг ва AstraZeneca вакцинасига $1 млн 980 минг сарфланган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар