АсосийJamiyat

"Тошкентда ГАИ ҳайдовчига ташланди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди

'"Тошкентда ГАИ ҳайдовчига ташланди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ ҳайдовчига ташланди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. 

ЙҲХББнинг маълум қилишча, жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳар ЙПХ ходими Б.Мирзараҳимов Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган "Чорсу" жарима майдончаси рўпарасида "Кобальт" русумли автомобилни тўхтатган.

 Текширув давомида ЙПХ ходими ҳайдовчига қарздорлик сабаб автомобилни жарима майдонига жойлашини айтган. 

Бир муддат вақт ўтиб жарима тўлаш муддатида янглишганлигини айтиб ҳайдовчига кетиши мумкинлиги маълум қилган. 

Ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдирган ва ушбу вақтда ўзаро тортишув юзага келган.

"Хозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда."-дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар