АсосийJamiyat

Қашқадарёда "Isuzu"га урилган "Lacetti" ёниб кетди. 4 киши ҳалок бўлди

'Қашқадарёда "Isuzu"га урилган "Lacetti" ёниб кетди. 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Деҳқонобод туманида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Ласетти Хоразм вилоятида яшовчи ҳайдовчи бошқариб келаётган Isuzu юк машинаси билан тўқнашди. Келиб чиққан ёнғин натижасида Ласетти автомобилидаги тўрт нафар фуқаро куйиб вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Аниқланишича, М39 халқаро автомобил йўлининг Деҳқонобод туманидан ўтган қисмида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро Ш.К. бошқарувидаги Ласетти Термиздан Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётган 23 ёшли ҳайдовчи бошқариб келаётган Isuzu юк автомобилига урилган.

 Оқибатда ёнғин келиб чиқиб, Ласеттидаги тўрт нафар фуқаро таниб бўлмас даражада куйиб вафот этган.  

“Туман Фавқулотда вазиятлар бўлимига ёнғин ҳақида 14:25 да хабар келиб тушди. Ўт ўчирувчилар воқеа воқеа жойига 14:27 да етиб бориб, ёнғин 14:29 да қуршаб олинди ва 14:45 да ўчирилди”, — дейди туман Фавқулотда вазиятлар бўлими масъули Ўткирбек Йўлдошев.  

Туман ИИБ ходимлари билан суҳбатлашган Isuzu ҳайдовчисининг маъулмот беришича, Ласетти бошқарувидаги ҳайдовчи катта эҳтимол билан ухлаб қолган ва юк машинаси йўлига чиқиб кетиб, машина билан тўқнашган.

Ҳозирда воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар