2021 йил 13 август куни соат 05:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган "Bek to‘pi" савдо маркази рўпарасида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Н.И. бошқарувидаги "VOLVO" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.Ф. бошқарувидаги "ZOOMLION" русумли автокран иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида автокран ҳайдовчиси А.Ф.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ҳодиса жойида тирбандликларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
"️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз",–дейилади ИИВ ЙҲХББ хабарида.