Жиззах вилояти Фориш тумани Учма маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўлда вилоятнинг Дўстлик тумани Саритепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс “ГAЗ-53” бошқарувини йўқотди. Оқибатда юк машинаси ағдарилиб, ҳайдовчи олинган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.