АсосийJamiyat

Тошкентдаги "Янги Ўзбекистон" боғига элтучи йўли байрам муносабати билан 3 кунга ёпилади

'Тошкентдаги "Янги Ўзбекистон" боғига элтучи йўли байрам муносабати билан 3 кунга ёпилади'ning rasmi

Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида барпо этилган "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, 2021 йил 31 август ҳамда 1-2 сентябрь кунлари мазкур боғ атрофида, Темур Малик ҳамда Оҳангарон шоҳ кўчалари кесишмасидан бошлаб "Махтумқули-Истиқлол" автомобиль йўли бўйлаб 4Р-12 "Бектемир-Чорбоғ" автомобиль йўлигача бўлган масофада транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.

Тирбандликларни олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.

Барча ҳайдовчилардан байрам тадбирлари вақтида тартибга солувчиларнинг ишоралари ҳамда йўл белгилари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар