1

“Ўзбекнефтгаз”: “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди (Фото)

ЖАМИЯТ 30.08.2021, 13:00
Теглар: Ўзбекнефтгаз, Мустақилликнинг 30 йиллиги, кўкрак нишони
“Ўзбекнефтгаз”: “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди (Фото)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотларда фаолият юритадиган ходимлар ҳам тақдирланишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев мукофотга лойиқ деб топилган ҳар бир ишчи-ходимга кўкрак нишонини шахсан тантанали равишда топширди.

Бошқарув раиси бу мукофот эришилган ажойиб натижаларга мукофот бўлибгина қолмай, олдинда турган вазифалар ижроси йўлида мотивация эканлигини ҳам билдирди.

Бошқарув раиси кўкрак нишони билан тақдирланган ходимларни нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳурматга сазовор эканини билдирди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари, нефть базаларида самарали фаолият олиб бораётган 140 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Бошқарув раисининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди. 

Шарҳлар

Қаршида ўтказилаётган ҳудудий саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз”га қарашли корхоналар алоҳида стенд билан иштирок этмоқда

07.10.2022, 10:15

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган “Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий...
“Ўзбекнефтгаз” дунёнинг йирик молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

18.01.2022, 21:11

Сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари томонидан мамлакат миқёсида амалга оширилаётган трансформацион жараёнлар  нефть-газ тармоғига ҳам ижобий таьсир кўрсатмоқда .Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нефть-газ тармоғи ривожланишига қаратаётган...
“Ўзбекнефтгаз”: Қарши шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда (Фото)

12.11.2021, 09:06

 2021 йил 11-12 ноябрь кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси ўтказилмоқда. Бу ҳақда...
Мустақил Ўзбекистонда бўлиб ўтган барча президентлик сайловлари натижалари маълум қилинди

25.10.2021, 19:27

Ўзбекистон Республикаси президентлигига 30 йил ичида жами бўлиб 6️⃣ марта сайловлар ўтказилди.1️⃣ 1991 йил 29 декабрь. Халқ демократик партиясидан Ислом Каримов (87,1%);➖ «Эрк» партиясидан Муҳаммад Солиҳ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1