АсосийJamiyat

Самарқандда "Ласетти"га ёнувчи чироқлар ўрнатган ҳайдовчи жаримага тортилди

'Самарқандда "Ласетти"га ёнувчи чироқлар ўрнатган ҳайдовчи жаримага тортилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Ласетти" русумли, 30 O141VA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси кўк ва қизил рангли ялт-ялт ёнувчи чироқ-маёқчалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумотига кўра, "Ласетти" русумли, 30 O141VA давлат рақам белгили автомобилнинг олд қисмига кўк ва қизил рангли ялт-ялт ёнувчи чироқ-маёқчалар ўрнатганлиги учун ҳайдовчи О.Ж.га нисбатан баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар