АсосийJinoyat

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш билан боғлиқ факт бўйича жиноят иши қўзғатилди

'Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш билан боғлиқ факт бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

23 август куни тахминан соат 20.00 да Чилонзор туманида “Хавфсиз пойтахт” консепцияси доирасида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида ҳатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотган 19 ёшли Оразали Ж. тўхтатилди

Текширув давомида унинг ёнидан 6,01 гр. “героин” топилди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми бўйича (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) жиноят иши қўзғатилди.

Бошқа янгиликлар