АсосийJamiyat

Тажрибали тиббиёт ходимлари Германияга ишга таклиф этилмоқда

'Тажрибали тиббиёт ходимлари Германияга ишга таклиф этилмоқда'ning rasmi

 Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф қилинмоқда. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу ҳақда хабар берди.

Унга кўра номзодлар учун қуйидаги талаблар қўйилмоқда:

  • 39 ёшдан ошмаган бўлиши;
  •  тиббиёт соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши;
  •  тиббиёт коллежи/техникумини (3 йиллик) тамомлаган бўлиши (бакалавр дипломи юқори баҳоланади);
  • беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
  • Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши;
  • номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
  • Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши.

Эслатиб ўтамиз, ўқув дастурини тамомлаган номзодлар иш берувчи томонидан танланади. Бироқ, дастурни муваффақиятли тамомлаган ва иш берувчининг танловидан ўтган номзодларнинг чет элда ишга жойлашиши Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан кафолатланмайди.

Номзодлар ўз маълумотномаларини (таржимаи ҳол) info@migration.uz электрон манзилига юборишлари сўралмоқда.  

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 77, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар