АсосийJinoyat

Хоразмда талабанинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

'Хоразмда талабанинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A” МЧЖ менежери И.М., Қозоғистон Республикаси университетининг 2-курс талабаси М.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини Қорақалпоқ давлат университетига кўчиришда амалий ёрдам беришини айтиб, эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида И.М. талабадан олган пуллари ҳисобидан 1 100 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар