АсосийDunyo

Истанбул Европадаги энг яхши шаҳар деб тан олинди

'Истанбул Европадаги энг яхши шаҳар деб тан олинди'ning rasmi

Нью Йоркдаги саёҳат журнали "Travel + Leisure"нинг бу йилги "Дунёнинг энг яхшилари мукофоти" танловида  минглаб одамлар Истанбулни энг яхши шаҳар сифатида танлади. Бу Туркиянинг Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойнинг Тwиттердаги саҳифасида эълон қилинди.

Журнал томонидан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг овози билан Истанбул 91,32 балл билан Европадаги 39 шаҳар орасида биринчиликни эгаллаган.

Шунингдек, Туркия ҳақидаги мақолада унинг чексиз жозибаси билан тарихнинг учрашув нуқтаси эканлиги ҳамда Тўпқопи саройи ва Аё София каби тарихий жойларни ўз ичига олганлиги ҳақида қайд этилган.

Истанбул аэропорти, Нишантоши ва Галатапорт каби замонавий жойлари мақтовлар билан тилга олинган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар