Ижтимоий тармоқларда "Андижон шаҳрида автомашиналар ҳаракатланиш вақтида тарафлар ўртасида тортишув келиб чиққан. Андижон шаҳар ИИБ 4-бўлим ходимлари томонидан фуқаролар калтаклангани, ҳақорат қилингани айтилмоқда" номли видеохабарлар тарқалди. Ушбу ҳодиса юзасидан Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, йўл қисмида ҳаракатланиш вақтида тарафлар ўртасида тортишув келиб чиққан. Фуқаролар калтаклангани, ҳақорат қилингани айтилмоқда. Ушбу ходимларни Андижон шаҳридаги ИИБ 4-бўлимидан эканлиги айтилмоқда.
Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.