АсосийJamiyat

Қозоғистонлик автоблогерни тўхтатган бухоролик ГАИ қовун туширдими?

'Қозоғистонлик автоблогерни тўхтатган бухоролик ГАИ қовун туширдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Қозоғистонлик автоблогерни тўхтатган ГАИ ходими қовун туширди" сарлавҳаси билан тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчасида ЙПХ ходими Б.Ғафуров томонидан меъёрий ҳужжатларни текшириш мақсадида "Toyota Land Cruiser" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрда 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартибини белгилайди.

Видеода ЙПХ ходим ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот акс этган бўлиб, ҳайдовчи томонидан ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхтатилганлигига эътироз билдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрда 975-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-бандига асосан, ЙПХ ходими транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун ҳайдовчи бошқарувидаги траснпорт воситасини тўхтатиши мумкин.

Ҳайдовчи тўхтатилган жойга ЙПХ ходимининг гуруҳ командири келган ва ҳайдовчи билан мулоқотга киришиб, Ўзбекистонга меҳмонга келганлигини инобатга олиб, тушунтиришлар берган ва йўлда давом этишига рухсат берган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар