АсосийJamiyat

Журналистнинг ўлимига сабаб бўлган Тупроққалъадаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди

'Журналистнинг ўлимига сабаб бўлган Тупроққалъадаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди'ning rasmi

Аввалроқ, кеча, 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги "Tacuma" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди. 

Унда айтилишича, Тупроққальа туманида  "Tacuma" русумли транспорт воситаси "Isuzu" русумли юк автомобилининг орқа томонига тўқнашганлиги бўйича ИИВ ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланган. Текширув давомида ЙТҲ жойи ва бошқа тафсилотлар тўлиқ ўрганилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилади.  

"️Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини, тунги вақтларда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз",–дейилади ЙҲХББ ахборотида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар