АсосийDunyo

"Moderna" асосчилари "Энг бой америкаликлар” рўйхатига киритилди

'"Moderna" асосчилари "Энг бой америкаликлар” рўйхатига киритилди'ning rasmi

"Moderna" асосчиларидан Ноубар Афеян ва Роберт Лангер, шунингдек, илк инвестор Тимоти Спрингер 2021 йил Forbes журналида “400 нафар энг бой америкаликлар” рўйхатига киритилди. Бу ҳақда манбалари Zamon.uz нашри хабар бермоқда

Малумотларга кўра, компания асосчиларидан бири Ноубар Афеян қарийб 5 миллиард доллар миқдоридаги бойликга эга. Роберт  Лангернинг  4,9 миллиард доллар, компанияга миллионлаб сармоя киритган Тимоти Спрингернинг эса 5,9 миллиард доллар маблағи бор. Бу кўрсаткичлар билан "400 энг бой америкаликлар" рўйхатида Тимоти Спрингер 176, Ноубар Афеян ва 212 ва Роберт Лангер  222-ўринни эгаллаган.

Қайд этилишича, пандемия натижасида иқтисодий инқироз кузатилганига қарамай, 2021 йилги “400 нафар энг бой америкаликлар” рўйхати Forbes'нинг 2020 йилдаги кўрсаткичларига нисбатан 40 % га ортган.

Мазкур рўйхатга 2007 йилдан буён янги номлар киритилган. Уларнинг аксариятини молия, технология ва соғлини сақлаш соҳаларидаги миллиардерлар ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар