АсосийDunyo

Финляндия, Швеция ва Дания маълум ёшдаги фуқароларга "Moderna" ни таъқиқлади

'Финляндия, Швеция ва Дания  маълум ёшдаги фуқароларга "Moderna" ни таъқиқлади'ning rasmi

Финляндия 7-октябрь куни 30 ёшгача бўлган эркакларни Модерна вакцинаси билан эмлашни тўхтатди. Бунинг сабаби  у миокардитни хавфини келтириб чиқариши мумкин.

Бу ҳақда Швециянинг "Omni" ахборот порталига таяниб "ИА REGNUM" маълум қилди.

Қайд этилишича, бу қарор мамлакат Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш миллий институти томонидан қабул қилинган.

Бўлим бошлиғи Мика Салминен сўзларига кўра, юқорида кўрсатилагн ёшдаги фуқаролар агар биринчи дозада Модерна вакцинасини олишган бўлса,  иккинчи дозаси учун "Pfizer"ни қабул қилишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, Швеция ва Дания ҳам кеча 1991 ёки ундан кейин туғилган барча учун  "Moderna" вакцинасини тўхтатишга қарор қилган.

                                                                         Дилбар АБДУНАБИЕВА таржима қилди

Бошқа янгиликлар