АсосийJamiyat

Тойлоқда фуқарони Польша давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Тойлоқда фуқарони Польша давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро О.Д. фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари билан гаплашиб Польша давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига 3 800 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган, шунингдек текширувда О.Д. ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб С. дан олган пуллари ҳисобидан 800 АҚШ доллари ва 1,7 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар