1

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарёда газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганди (фото)

ЖАМИЯТ 12.10.2021, 10:38
Теглар: Ўзбекнефтгаз
“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарёда газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганди (фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари жамиятга тегишли конларда геологик излов-қидирув ишлари, газ қудуқларини бурғилаш ва капитал таъмирлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини ўрганиш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Шунингдек, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конида ташкил этилган штабда департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари ва мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказилди, дея хабар бермоқда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати раҳбари.

Йиғилишда, Шўртан регионидаги конларда олиб борилаётган геологик излов-қидирув ишлари доирасидаги ишлар муҳокама қилинган.

Хусусан, “Шўртан” конида углеводородлар захирасини ўстириш бўйича олиб борилаётган 3D сейсмика-геофизика ишлари ҳолати ўрганилиб, октябрь ойида минтақанинг чуқур қисмида жойлашган структураларни аниқлаш учун 2 та излов-қидирув қудуқларининг ўрнини белгилаш, бурғилаш ишларини бошлаш бўйича тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилган.

Шунингдек, геологик излов-қидирув Дастури доирасида “Еттиқудуқ”, “Бўталабулоқ”, “Ойдин”, “Ниёз” каби истиқболли майдонларида қазилаётган илзов-қидирув қудуқларида бурғилаш ишларини тезлаштириб якунлаш борасида вазифалар белгилаб берилган.

2021 йил якуни билан углеводородлар қазиб чиқариш режа кўрсаткичларини бажариш, газ қазиб олишни ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, тадбирларнинг самарадорлиги таъминлаш учун конлардаги қудуқларда олиб бориладиган бурғилаш ишларини тезлаштириш ва уларни ўзлаштириш учун газ қувурларини қуриш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига топшириқлар берилган.

Қудуқлардан газ қазиб олишни жадаллаштириш бўйича қудуқларни капитал таъмирлаш ва интенцификация ишларини олиб боришдаги муаммолар муҳокама қилиниб, интенцификация ишларида янги технологияларни кенг қўллаш ва муҳандис-техник ходимларнинг малакасини ошириш, мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга режалар белгилаб берилган.

Йиғилиш давомида Шўртан бош иншоати қурилмаларида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитаси”нинг ижро ҳолати ҳам муҳокама қилиниб, унда белгиланган ишларнинг самарадорлиги баҳоланган.

"Шу билан биргаликда “Ишчи гуруҳ” кондаги янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди", –дейилади хабарда.

Шарҳлар

Қаршида ўтказилаётган ҳудудий саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз”га қарашли корхоналар алоҳида стенд билан иштирок этмоқда

07.10.2022, 10:15

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган “Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий...
“Ўзбекнефтгаз” дунёнинг йирик молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

18.01.2022, 21:11

Сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари томонидан мамлакат миқёсида амалга оширилаётган трансформацион жараёнлар  нефть-газ тармоғига ҳам ижобий таьсир кўрсатмоқда .Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нефть-газ тармоғи ривожланишига қаратаётган...
“Ўзбекнефтгаз”: Қарши шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда (Фото)

12.11.2021, 09:06

 2021 йил 11-12 ноябрь кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси ўтказилмоқда. Бу ҳақда...
“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистон тарихида илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ–98 маркали бензин ишлаб чиқарилди

21.09.2021, 11:00

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви олдига аҳолини сифатли нефть маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда унинг янги турларини ишлаб чиқиш вазифалари қўйилган эди.Белгиланган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1