АсосийJinoyat

Тошкентда 28.000.000 сўм эвазига фуқарога авиачипта олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

'Тошкентда 28.000.000 сўм эвазига фуқарога авиачипта олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкентда 28.000.000 эвазига фуқарога авиачипта олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, 5-октябрь куни тахминан соат 11.00 да 31 ёшли Журат М. 31 ёшли Меҳригиё Б.га Туркияга арзон нархда чипта олиб беришини ваъда қилган. 

Бунинг учун у аёлдан 28.000.000 сўм олиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳурматли фуқаролар! Ҳаддан ташқари ишонувчан бўлманг. Авиачипталарни фақатгина расмий вакиилардан харид қилинг",–дейилади ИИБ хабарида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар