Эквадорнинг Чимборазо вилоятининг марказий ҳудудида йўловчи автобус жарликка қулаб тушиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Аhora Mismo агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 12 киши жароҳат олган. Ҳозирда уларнинг авҳоли борасида маълумотлар берилганича йўқ.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ва полиция ходимлари ҳалокат сабабларини анишламоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади