АсосийJamiyat

Йил охирига қадар 80% аҳоли эмланади — Бeҳзод Мусаев

'Йил охирига қадар 80% аҳоли эмланади — Бeҳзод Мусаев'ning rasmi

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси  Президенти  сайловини холис ва ҳаққоний ёритишни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган  Халқаро медиа ҳоллда "Аҳолининг ижтимоий муҳофазаси: долзарб масалалар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев қатор ижтимоий соҳаларга тўхталар экан, аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш масалалари тўғрисида ҳам фикр билдириб ўтди.

"Жорий йилда вакцинация масалаларига алоҳида эътибор қаратганимиз учун коронавируснинг бу йилги тўлқини олдинги йилга қараганда нисбатан енгил кечди. Ҳозирги пайтда вакцинация ишларини амалга ошириш бўйича мамлакат бўйича 3600 га яқин пункт ишлаб турибди. Поликлиникаларга COVID-19га қарши ишлатиладиган барча турдаги вакциналар етказиб берилган. Ҳозирга қадар эмлаш ёшидаги аҳолининг 60 фоизи эмланди. Йилнинг охирига қадар бу кўрсаткични 80% га етказиш кутилмоқда", – деди Бош вазир ўринбосари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар