1

Мустақил Ўзбекистонда бўлиб ўтган барча президентлик сайловлари натижалари маълум қилинди

СИЁСАТ 25.10.2021, 19:27
Теглар: Президент сайлови, Мустақилликнинг 30 йиллиги
Мустақил Ўзбекистонда бўлиб ўтган барча президентлик сайловлари натижалари маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси президентлигига 30 йил ичида жами бўлиб 6️⃣ марта сайловлар ўтказилди.

1️⃣ 1991 йил 29 декабрь. 

Халқ демократик партиясидан Ислом Каримов (87,1%);

➖ «Эрк» партиясидан Муҳаммад Солиҳ (12,5%).

РЕФЕРЕНДУМ: 1995 йил 26 март куни ўтказилган референдумда 99,6% овоз билан Ислом Каримовнинг президентлик ваколатлари 2000 йилга қадар узайтирилган. 

2️⃣ 2000 йил 9 январь.

Фидокорлар миллий демократик партиясидан Ислом Каримов (91,95%);

➖ Халқ демократик партиясидан Абдулҳафиз Жалолов (4,17%). 

РЕФЕРЕНДУМ: 2002 йил 27 январь куни ўтказилган референдумда 91,78% овоз билан президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган. 

3️⃣ 2007 йил 23 декабрь.

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ислом Каримов (88,1%);

➖ Халқ демократик партиясидан Аслиддин Рустамов (3,17%);

➖ «Адолат» социал-демократик партиясидан Дилором Тошмуҳамедова (2,94%);

➖ Сайловчилар ташаббускор гуруҳидан Акмал Саидов (2,85%);

4️⃣ 2015 йил 29 март.

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ислом Каримов (90,39%);

➖«Миллий тикланиш» демократик партиясидан Акмал Саидов (3,08%);

➖ Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов (2,92%);

➖ «Адолат» социал-демократик партиясидан Наримон Умаров (2,05%).

5️⃣ 2016 йил 4 декабрь.

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев (88,61%);

➖ Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов (3,73%);

➖ “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаров (3,46%);

➖ “Миллий тикланиш” партиясидан Сарвар Отамуротов (2,35%).

6️⃣ 2021 йил 24 октябрь.

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев (80,1%);

Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова (6,6%);

➖ “Миллий тикланиш” партиясидан Алишер Қодиров (5,5%).

➖ Экологик партиядан Нарзулла Обломурадов (4,1%);

➖ “Адолат” социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов  (3,4%);

Шарҳлар

Меҳмон 25.10.2021, 16:36
Tabriklayman
“Ўзбекнефтгаз”: “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди (Фото)

30.08.2021, 13:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотларда фаолият юритадиган ходимлар ҳам...
Президент сайлови округлари тузилди

09.08.2021, 17:26

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.  Бугун, 9 август куни Комиссия раиси З.Низомхўжаев бошчилигида ўтказилган МСК навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1